Биз ҳақимизда
САНАМ ФАБРИКА


Қарши шаҳридаги "Санам" масъулияти чекланган жамияти вилоятда енгил саноат ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган тикувчилик корхоналаридан биридир. Маълумки, собиқ Қарши тикувчилик фабрикаси негизида ташкил этилган бу корхона фаолиятига етмиш йилдан ошди. Мустақиллик йиллари "Санам" тикувчилик фабрикаси тўлиқ янги технологиялар билан жиҳозланди. Корхона бугунги кунда ўз харидорларига сифатли тикувчилик маҳсулотларини, мураккаб дизайнерлик коллекциялари либосларидан тортиб корпоратив услубни шакллантириш учун бошқа ҳар хил турдаги кийимларни тикиш билан боғлиқ хизматлар мажмуасини жорий етмоқда. Албатта, идивидуал буюртмалар бўйича моделлар яратиш имконияти, "эгилувчан" чегирмалар тизими, яъни юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш, хизматларнинг тезкорлигини таъминлаш фабрика тараққиётининг энг муҳим омилларидандир. Кўп йиллик тарихий тажриба ва малакага ега чеварларнинг хизматидан фойдаланиш, нафақат ёшларда кўникмалар ҳосил қилиш, шу билан бирга буюртмалар ҳажмининг йириклигига қарамай маҳсулотларни тикиш жараёнида ҳар бир чокда юқори сифатни таъминлашга сабаб бўлаётир. Корхонада ҳар хил мураккабликдаги тикув маҳсулотларини тез ва сифатли ишлаб чиқаришда янги технологияларга таянилмоқда.
Шу ўринда бироз чекиниш қилсак. Қашқадарё вилоятида тикувчилик саноатининг шаклланиши тарихи узоқ. Дастлаб Қаршида 1927 йили "Учқун" артели ташкил етилиб, кейинчалик кенгайтирилади. Юздан ортиқ ишчи-хизматчилар бу даргоҳда меҳнат қилишади. Бўлажак артелнинг бирдан-бир таянчи шаҳар ҳудудида узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган ҳунармандлар еди. Улар ўз уйларида қўлбола дастгоҳларда бўз, алача, оддий атлас, беқасам ва бошқа матоларни ота-боболаридан қолган усулларда тўқиб, шундан рўзғор тебратганлар. Артел тузиш ғояси ва ташаббуси Бузрукобод маҳалласида яшаган Хурсандой Халиловадан чиққан. Бу уддабурон аёл шаҳарнинг тарқоқ косибларини жипслаштириб, умумий артел таркибида жамлаган. Артелга Бухоро, Самарқанд, Андижон каби ҳунармандчилик ривожланган шаҳарлардан турли тўқув ва тикув дастгоҳлари олиб келинган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида корхонада деярли иш тўхтайди. Енг яхши мутахассислар урушга жўнатилади. Аммо дарҳол корхонага еътибор берилиб, унинг иш ҳажми кенгайиб, хомашёга талаб ошади. Бу ердан фронтга жангчилар учун иссиқ кийимлар, қўлқоплар тикиб-тайёрланиб жўнатиб турилган. Урушдан кейинги йилларда артел фабрикага айлантирилиб, янги тикув дастгоҳлари келтирилгач, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошланган.

2013 йилда вилоятда "Қашқадарё енгил саноат" уюшмаси ташкил етилди. Уюшмага Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Саъдулла Бобоқулов раҳбар бўлди. Уюшма таркибида "Санам", "Тикувчи санамлар", "Чевар тикувчилар", "Лекала Фурнитура Комфорт" масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда "Лола Жаҳон маликаси" ва "Қамаши ХБК" ишлаб чиқариш корхонаси тузилди. Бу корхоналарда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 августдаги "2013 — 2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан вилоятда қатор лойиҳалар амалга оширилди. Дастурга мувофиқ 2013 йилда 493,5 million Ақш долларилик 236 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган еди. Бугунги кунда бу борада улкан ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш жараёнида замонавий технологияларнинг кенг татбиқ қилинаётганлиги соҳа ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Юртимизда етиштирилаётган пахта ва пилла сингари муҳим хомашё ресурсларининг асосий қисмини шу ернинг ўзида қайта ишлаб, бир неча турдаги сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти кенгаймоқда. Ички истеъмол бозорида харидоргир бўлган тикувчилик маҳсулотлари ўзининг рақобатбардошлиги туфайли експортга ҳам чиқарилмоқда.



"Қашқадарё енгил саноат" уюшмаси таркибидаги "Тикувчи санамлар" Мчжда 450 million сўмлик истиқболли лойиҳа амалга оширилди. Корхонага Хитой ва Ҳиндистондан "Жути", "Ямата", "Тупиcал" ва "Жуки" русумли 58 та замонавий тикув машинаси, "Fusing Machine" ва "Акса" русумли тикув дастгоҳлари, Германияда ишлаб чиқарилган "Brother" русумли тикув ускуналари олиб келиб ўрнатилиши ишчиларнинг самарали ишлашларига қўл келмоқда. "Лекала Фурнитура Комфорт" масъулияти чекланган жамияти тикув цехига Россияда ишлаб чиқарилган "Подолск" русумли 60 та тикув цехи ускунаси ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва експорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги фармони кўплаб корхоналар сингари "Санам" Мчжнинг ҳам ночор корхонадан иқтисодий жиҳатдан бақувват, барқарор фаолият юритаётган корхонага айланишида муҳим омил бўлди. Фармон асосида корхонада кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилди. Хитой, Ҳиндистон, Германия давлатларидан 75 дона тикув ҳамда 3 дона пресслаш дастгоҳлари келтирилиб ўрнатилди. Мавжуд ишлаб чиқариш цехларида ортиқча хомашё ва енергия сарфига чек қўйилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи кескин пасайиб, маҳсулотларнинг сифати яхшиланди.
— 1991 — 1994 йилларда шу фабрикада ишлаганман, — дейди Ўзбекистон савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Саъдулла Бобоқулов. — 2009 йили фабрика банкрот бўлиб, иш ҳақидан 82 million сўм, солиқдан 42 million сўм қарз бўлган вақтда мен танийдиган ишчилар ҳузуримга келиб, фабрикани сақлаб қолиш ҳақида таклифлар билдиришди. Қанчадан-қанча қўли гул чеварлар ишсиз қолади, "Ким ошди савдоси"да сотилиб кеца, вилоятда енгил саноат ривожи тўхтайди, дейишганда, рости, мулкидан айрилган ишбилармонлардай тош қотдим. Нима қилмоқ керак? Дарҳол ҳузуримга келган ишчи-хизматчиларга ҳаммамиз ўз улушимизни қўшиб фабрика жиловини қўлга олишимиз таклифини киритдим. Бирлашган ўзар деган гап рост екан. Акцияларни сотиб олдик. "Сарбон Кафолат сервис" Мчждан 200 million сўмга яқин маблаг ъ ҳисобидан қайтариш шарти билан фоизсиз кредит олиб дарҳол ишга киришдик. 2012 йилда фабрикани тўлиқ таъмирдан чиқардик. Бугунги кунда кўплаб ишчи-хизматчилар меҳнат қилади. Ҳақиқий тадбиркор қўлида қақроқ қаровсиз ерлар чаманга бурканади, янги типдаги замонавий турар-жой бинолари қад кўтаради. "Санам" тикув фабрикасининг оёқланишида ҳам, бугунги ривожи асосида ҳам тадбиркорликнинг иш усули яққол сезилади. Бугунги кунда фабрикада 57 турдаги турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Кийим-кечаклардан ташқари кўрпа-тўшаклар, тиббиёт халатлари, мактаб ва мактаб ёшигача бўлган болалар кийимлари, адёллар, чойшаблар тайёрланмоқда.


— Фабрикамизнинг бугунги кунда йигирмадан ортиқ савдо-дўконлари мавжуд, — дейди бошқарув раиси Фахриддин Аллаёров. — Тикув цехига Хитойда ишлаб чиқарилиб, Руминияда електрон дастурлаштирилган "CАП Plotter" номли ускуна олиб келиб ўрнатганмиз. Бу ускуна ёрдамида тайёр маҳсулотлар фотонусхаси олиниб, електродастур орқали унинг андозаси чизилади ва калка қоғозга тушириб олинади. Шундан сўнг унда material сарфи ва ени аниқланиб, 1 дона тайёр маҳсулотга барча material сарфи ҳисобот қилиб чиқарилади. Шунингдек, 100 дона товуш чиқармайдиган замонавий електрон махсус тикув дастгоҳлари ва 2 дона безак берадиган компютер машинкалари олиб келиниб, 200 та янги иш ўрни яратилди. Бу йил "Санам" фабрикаси тарихида яна бир янгилик бўлди. Россиянинг Москва шаҳрида фабрикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сотиш учун янги савдо уйи очилди. Бу ерда юз фоиз пахта маҳсулотларидан тайёрланган болалар, ўсмирлар ва катта ёшдагилар учун кўйлаклар, халатлар ва маҳсулотлар сотилмоқда. Маҳсулотлар харидоргирлиги билан мижозларнинг еътиборини қозонмоқда. — Фабрикада меҳнат қилаётганимга йигирма йилдан ошди, — дейди ишлаб чиқариш тикув цехи устаси Лола Наврўзова. — Турли лавозимларда ишладим. Корхонамизда иш тўхтаб қолган вақтлари ҳам бўлди. Аммо тадбиркорлик ўз сўзини айтди. Бугунги кунда коллежни битирган кўплаб ёшлар меҳнат қилишади. Уларга тикувчилик сирларини ўргатаман. Бизда битта моделни олтмиш kishi яратади. Ҳар биттаси учун алоҳида жараён бажарилади. Қизларимиз бир ой бу жараёнда ишласа, кейинги ой бошқасини ўрганишади. Ёшларимизнинг ҳаммаси қобилиятли. Бир ойда 12 мингтагача кўйлаклар тайёрлашади.
Қайси иш жойида соғлом муҳит қарор топса, жамоа ўртасида ҳурмат-еътибор ошади. Мураббийлик ўз самарасини беради. Лола Наврўзова талабчан бўлиши билан бирга меҳрибон мураббийлардандир. Қизларга чеварлик сирларини ўргатишдан асло чарчамайди. Уларга ўз фарзандига бўлган каби муносабатда бўлади. — Коллежни битириб тўғри ҳозир ўзим меҳнат қилаётган фабрикага ишга кирдим, — дейди Гули Муҳитдинова. — Ҳар қандай ишнинг дарров етагидан тутаман деганлар янглишади. Тикувчиликка болалигимдан қизиққаним учун устозларимнинг кўрсатмаларини қунт билан ўзлаштириб, малакамни ошириб бордим. Бугун янги модадаги чиройли ўзбекона кўйлаклар тикиб, ел-юрт меҳрини қозонсам деган туйғуда ўз касб маҳоратимни ошириб бормоқдаман. Бир-биримиздан билганимизни сир тутмаймиз. Изланишларимиз самарасини ҳам жамоа билан бирга баҳолаймиз. Фабрикамизда кўплаб ёшлар меҳнат қилади. Дилшода Ибодова, Гулзода Бозорова, Меҳринисо Раимова, Бахтигул Чориева, Маҳбуба Худойбердиева ва бошқа шу каби ёшлар фабрикамизнинг қўли гул чеварларидир. "Санам"нинг қўли гул чеварлари тикаётган маҳсулот чет елларга ҳам експорт қилинмоқда.

Шошилинг улгуржи йуналишимизда, минимал буюртма бериш миқдори 1000 донадан бошланади.

“SANAM” фабрикаси турли мамлакатлар ва шаҳарлар вакиллари билан ҳамкорлик қилиш учун очиқ бўлиб, ҳамкорликнинг қулай шартларини таклиф қилади ва доимий равишда юқори сифатли маҳсулотларни кафолатлайди.