СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

“Санам тикувчилик фабрикаси” МЧЖда катта маҳоратга эга чеварларнинг қатъий сараланган 8 та бригадаси шакллантирилган бўлиб, улар томонидан қисқа вақт ичида Мудофаа вазирлиги билан тузилган шартномага асосан 5551 дона қишки махсус ҳарбий кийимлар сифатли тикилиб, ўз эгаларига етказиб берилди ва шартнома шартлари муддатидан олдин бажарилди .Бунда тикув цехи усталари Гулноза Бердиева, Шахло Ашурова, Мукаррам Элмонова, Машҳура Шаропова, Зулхумор Ҳамроева, Комила Ботирова, Марҳабо Абдумуродова ва Умида Бўриеванинг ҳиссалари катта бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳамкорлик натижасида корхона Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2015”, “Ташаббус-2017”, “Ташаббус-2019” кўрик-танловларида “Мудофаа Вазирлиги билан ишлаётган энг яхши тадбиркор” номинацияси ғолиби бўлган бўлса, бир неча бор Мудофаа Вазирлигининг ташаккурномаларини қўлга киритди.

Ideal Dizayn

Hamyonbob Narxlar

Keng Tanlov

Maxsus Buyurtmalar

X