Санамда ҳашар авжида

Санамда ҳашар авжида

ЮРТДОШЛАР ГУЛЛАР ВА КЎЧАТЛАР ЭКАЙЛИК, ВАТАНИМИЗГА ГЎЗАЛЛИК УРУҒИНИ СОЧАЙЛИК…
Бу йил 13 март куни “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди.
Баҳор — бежиз янгиланиш, ёшариш ва эзгу ташаббуслар фасли деб аталмайди. Йилнинг ушбу фаслида биз янги ишларга киришамиз, анчадан буён бошламоқчи бўлган ишларни уриниб кўрамиз ва келажакка қараб олға қадам ташлаймиз.
Табиатнинг ўзи бизга барчасини бошидан бошлаш мумкин бўлган янги йил кириб келгани ҳақида эслатади.
Айнан баҳор дарахтлар экиш, бизни ўраб турган ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва шу тариқа оламни гўзаллаштириш учун маъқул пайт.
Айни дамда Санам тикувчилик фабрикасида ҳам ҳашар авжида. Корхонанинг ички ва ташқи ҳудудлари тозалаш билан бирга манзарали дарахтлар ва гуллар экилмоқда.
Санам тикувчилик фабрикаси жамоаси ушбу умумхалқ хайрия ҳашарида барча ҳамкасбларимизни ва юртдошларимизни фаол иштирок этишга чақириб қолади.

Ideal Dizayn

Hamyonbob Narxlar

Keng Tanlov

Maxsus Buyurtmalar

X